Тадқиқот: ”Узоқ давом этувчи COVID” нинг тўртта синдроми бўлиши мумкин

0
182
Фото: NIAID

Буюк Британиянинг Соғлиқни сақлаш тадқиқотлари Миллий институти томонидан ўтказилган тадқиқотга кўра, «узоқ давом этувчи CОVID» деб номланувчи касаллик бир вақтнинг ўзида танага таъсир қилувчи тўрт хил синдромнинг комбинацияси бўлиши мумкин.

“Узоқ давом этувчи CОVID” атамаси коронавирусни илк бор бир неча ой муқаддам юқтириб олган одамлар унинг асоратларидан ҳамон азият чекишларини англатади. Олимлар айни пайтда Буюк Британияда 60 минг киши “узоқ давом этувчи CОVID” билан яшаётган бўлиши мумкинлигини таъкидлашган.

Тадқиқотчиларнинг айтишича, коронавирусни юқтириб олганидан ети ой ўтгач ҳам ундан зарар кўраётган одамларда вирусдан кейинги чарчоқ синдроми, реанимациядан кейинги синдром, доимий органларнинг шикастланиши ва узоқ муддатли CОVID синдроми юз бермоқда.

Ҳозирги кунда болаларда “узоқ муддатли CОVID” кузатилмайди, дейишга ҳеч қандай асос мавжуд эмас. Шунингдек, вирусни ҳеч қандай белгиларсиз ёки жуда енгил асоратлар билан ўтказган одамлар ҳам ушбу касалликнинг узоқ муддатли зарарларидан ҳоли, деб бўлмайди.

Асабийлик, тушкунликка тушиш ва хотиранинг сусайиши “узоқ муддатли CОVID”нинг белгилари ҳисобланади.

Ушбу тадқиқот муаллифи доктор Элаине Максвеллнинг айтишича, бу вазиятда беморлар «тананинг атрофида айланиб юрадиган» аломатларни бошдан кечиришлари мумкин. У шундай деди:

“Узоқ давом этувчи CОVID нинг аломатлари рўйхати жуда катта. Улар тана ва миянинг барча қисмини қамраб олади”.

Максвелнинг айтишича, айни пайтда коронавирусга тест топширмаган ва касалхонада давонланмаган кўплаб беморлар мавжуд. Айнан шундай беморлар “узо давом этувчи CОVID” дан касалхонада даволаниб чиққан одамлардан кўра кўпроқ азият чекмоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг