Ҳиндистонда юз берган сув тошқинлари сабаб 60 киши вафот этди (фото)

0
119
Фото: AP

Ҳиндистоннинг ғарбий ва жанубий ҳудудлари бўйлаб кучли ёмғирлар ёғиши натижасида дарёлар тўлиб-тошди ва сув тошқинлари юз берди.

Икки кундан бери давом этаётган ушбу табиий офат оқибатида камида 60 киши ҳалок бўлди ва гуруч, пахта ҳамда бошқа экин майдонлари миллиардлаб рупий миқдорида зарар кўрди.

Мазкур сув тошқинлардан энг кўп зарар кўрган ҳудуд Телангана штати бўлиб, унинг маркази бўлган Ҳайдаробод шаҳри чоршанба ва пайшанба кунлари кучли ёмғирлар остида қолди. Шаҳар ҳукумати пайшанба куни барчага таътил эълон қилди ва аҳолидан уйда қолишни сўради. Одамларнинг ижтимоий тармоққа жойлаган суратларидан машиналарнинг сувда сузиб юргани, уйларнинг сув остида қолганини кўриш мумкин.

Маълумотларга кўра, сув тошқинлари экинларга камида 20 миллиард рупи (272.16 миллион АҚШ доллари) миқдорида зарар келтирган.

«Соя, нўхат ва бошқа экинларнинг ҳосили етилган бўлиб, уларни йиғиб олмоқчи эдик. Аввал йиғиб олинган ҳосилнинг сифати ҳам ёмонлашган», – дейди Махараштра штатида яшовчи савдогар Нитин Калантри.

Шунингдек, Теланганада 50 киши, унга қўшни бўлган Маҳараштра штатининг ғарбида эса 10 киши девор қулаши, электр токи уриши ва чўкиш туфайли ҳалок бўлди, дея хабар берди икки штат расмийлари пайшанба куни.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг