Истеъфога чиқишга қарор қилган Қирғизистон президенти халқига нима деди?

0
209
Фото: platforma.uz

Сооранбай Жээнбеков шу муносабат билан халқига мурожаат ҳам йўллади:

«Мен ҳокимиятда қола олмайман. Қирғизистон тарихида қон тўккан ва ўз фуқароларини ўққа тутган президент сифатида қолишни истамайман… Шунинг учун истеъфога чиқишга қарор қилдим».

Унинг айтишича, ҳеч қандай ҳокимият мамлакат яхлитлиги ва жамиятдаги ҳамжиҳатликдан устун бўла олмайди.

Қирғизистон президенти ўз кетишини Жапаровни бош вазир лавозимига тайинлаганига қарамасдан, намойишлар тинчимаётгани билан изоҳлаган.

Жапаров ҳамда бошқа сиёсатчилардан эса кўчалардан ўз тарафдорларини олиб кетишни сўраган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг