Англияда бир кун ичида 143 киши COVID-19 дан вафот этди. Бу июнь ойидан бери қайд этилган энг юқори кўрсаткич ҳисобланади

0
122
Фото: Reuters

Англияда 13 октябрь куни 143 кишининг коронавирусдан ўлгани хабар қилинди. Бу июн ойидан бери мамлакатда қайд этилган энг юқори кунлик ўлим ҳолати ҳисобланади. Ҳозирда Англияда уч босқичлик карантин чекловлари жорий қилинган бўлиб, унга кўра одамларнинг ижтимоий масофаланиш қоидаларига амал қилишлари жиддий назорат қилинади.

Сешанба куни эълон қилинган ўлим ҳолатлари Англияда COVID-19 қурбонларининг умумий сонини 43 018 нафарга етказди. Шунингдек, касалланганлар сони ҳам яна 17 234 нафарга кўпайган бўлиб, айни пайтда улар жами бўлиб 634 920 кишини ташкил қилмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг