АҚШ Туркиядан Ўрта Ер Денгизидаги “кема провокацияларини” бас қилишни талаб қилди

0
267
Фото: AFP

13 октябрь сешанба куни АҚШ Туркиядан Ўрта Ер Денгизидаги Греция билан можароли бўлган ҳудудга жўнатилган тадқиқот кемасини орқага қайтаришни талаб қилди.  Қўшма Штатлар Туркиянинг Ўрта Ер Денгизидаги табиий ресурсларни қидиришишларини  “ўйлаб чиқилган провокация” деб атади.

Айни пайтда Греция ва Туркия ўртасида зиддият авж олмоқда. Бу икки давлат Ўрта Ер Денгизидаги ҳудудлар борасида келиша олмаяптилар. АҚШ давлат департаментининг сешанба куни берган баёнотида айтилишича, Қўшма Штатлар Туркиянинг Ўрта Ер Денгизига яна кема жўнатишини маъқулламайди.

“Биз Туркиядан аввалдан режалаштирилган мазкур провокацияни зудлик билан тўхтатишни ва Греция билан музокараларни бошлашни сўраймиз. Туркиянинг баҳсли ҳудудга яна кема жўнатиши зиддиятни кучайтиради ва икки мамлакат ўртасидаги музокараларнинг бошланишига рахна солади. Қўрқитиш, зўрлаш ва ҳарбий ҳаракатлар Ўрта Ер Денгизидаги муаммони ҳал қилмайди” дейди АҚШ давлат департаменти матбуот котиби Морган Ортагус.

Туркия август ойида ўзининг тадқиқот кемасини ҳарбий кемалар ҳамроҳлигида Ўрта Ер Денгизидаги баҳсли ҳудудларга юборганди. Бу ҳолат Греция ва Кипрни хавотирга солди. Шундан кейин Кипр ва Греция айнан ўша ҳудудларда денгиз кучларининг машғулотларини ўтказишди.

Туркия ўзининг кемасини ортга қайтариб, Греция билан музокаралар ўтказишга рози бўлганидан кейин ушбу зиддият бироз юмшаганди. Лекин, Турк денгиз кучлари тадқиқот кемаси яна баҳсли ҳудудларда табиий бойликларни қидиришни давом эттиришини айтди. Бу эса Грециянинг ғазабини келтирди. Греция раҳбари Туркия ўзининг кемасини ортга қайтармагунча музокаралар бошланмаслигини айтган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг