Туркияда Фатҳулла Гуленга алоқадор деб ҳисобланган 160 дан ортиқ киши ҳибсга олинди

0
151
Фото: Reuters

13 октябрь куни Анқара полицияси Фатҳулла Гуленга алоқадорликда гумонланган 167 кишини ҳибсга олди. Уларнинг аксарияти армияда хизмат қилаётган аскарлардир.
Айни пайтда АҚШда яшаётган Фатҳулла Гулен 2016 йилда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришини ташкиллаганликда айбланилиб келади. Туркияда бундан тўрт йил муқаддам юз берган ушбу жанжалларда 250 га яқин одам ҳалок бўлганди. Аммо, Гулен ўзининг бу ишларга ҳеч қандай алоқаси йўқлигини таъкидлайди.

Муваффақиятсизликка учраган давлат тўнтаришидан кейин Туркияда жуда кўплаб одамлар ҳибсга олинди. Айни пайтда 80 мингдан ортиқ одам ўзининг суди бўлишини кутиб ҳибсда ушланиб турилибди. Шунингдек, шу кунгача давлат ишчилари, милиция ходимлари ва бошқа касб эгаларидан 150 мингтаси ишдан бўшатилди. 20 минг киши Туркия армиясидан четлатилди.

Туркия ҳукуматининг ушбу ҳаракатларини инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари ва Ғарб мамлакатлари танқид қилиб, ҳукумат бу билан ўзининг мухолифатини енгмоқчи эканини таъкидлашган. Лекин, Туркия ҳукумати бу айбловларни рад этиб, мазкур чоралар миллий хавфсизликни сақлаб қолиш учун кераклигини айтади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг