Польшада иккинчи жаҳон урушига тегишли бомба зарарсизлантирилаётганда портлаб кетди

0
297
Фото: Reuters

Польшада иккинчи жаҳон урушига тегишли бўлган энг катта бомба топилганди. 13 октябрь куни Польша денгиз кучларининг экспертлари ушбу бомбани денгизда зарарсизлантиришга уринишаётганда у портлаб кетди.

Польшанинг Свиножски шаҳри яқинидан Британияга тегишли Tallboy бомбаси топилганидан кейин ушбу ҳудудда яшовчи 750 дан ортиқ одам эвакуация қилинганди. Таллбойнинг умумий вазни 5400 килограмм бўлиб, унинг 2400 килограмми портловчи моддалардан ташкил топган.

“Бомбани бўшатиб юбориш иши уни портлатиб юборишга айланиб кетди. Айни пайтда у батамом зарарсизлантирилди, деб ҳисоблаш мумкин. Энди у ҳеч қандай хавф туғдирмайди. Ушбу ҳодиса юз берганда 9 нафар ғаввосларимизнинг барчаси хавфсиз ҳудудда эди” дейди лейтенант Грзегорз Левандовски.

Польшанинг Свиножски шаҳрида суюлтирилган газ сақланадиган жой бор. Лекин, шаҳар ҳукумати ушбу портлашдан кейин ҳеч қайси иншоотга зарар етмагани ва ҳеч ким жароҳат олмаганини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг