Байроқдор ҳақида қисқача маълумот

0
281
Фото: www.aa.com.tr

Bayraktar TB-2 – ўртача баландликдаги парвози узоқ кечадиган, тезкор-тактик мақсадларда қўлланилиб, душман нишонларига қарата зарба берадиган учувчисиз бошқариладиган учиш аппарати.

Ушбу аппарат турк тадбиркори, муҳандис, «Baykar Makina» компанияси соҳибларидан бири, Туркия Республикаси Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг қизи – Сумайя Эрдўғаннинг турмуш ўртоғи Селчук Байрактар томонидан, отаси Оздемир Байрактар асос солган бўлиб, авиация-космос соҳасига оид ишланмалар, робот техникаси, турли бошқарув тизимлари ва учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган «Baykar Makina» компаниясида ишлаб чиқилган.

Аппарат лойиҳаси устида ишлар 2000- йиллар бошида, ундан анча олдин ишлаб чиқарилган Bayraktar TB-1 негизида бошланган бўлиб, осмонга илк бор 2014 йили кўтарилди.

Ўша йилнинг июнь, август ойларида Bayraktar TB-2 ўрта баландликда учадиган учувчисиз бошқариладиган тактик учиш аппаратлари орасида парвоз давомийлиги бўйича олдин ўрнатилган жаҳон рекордларини анча орқада қолдирди. Хусусан, мазкур аппарат 8 км баландликка кўтарилиб олганча 24 соат-у, 34 дақиқа давомида учиб юраверди.

Bayraktar TB-2 илк бор Туркия шарқида ўтказилган операцияда жанговар синовдан ўтказилди. Мана энди Озарбайжон томонидан Ватан озодлиги учун олиб борилаётган жангларда қўлланилмоқда.

Аппаратнинг тактик ва техник тавсифи:
– узунлиги – 6,5 м;
– ёзилган қанотларининг узунлиги – 12 м;
– максимал учиш вазни – 650 кг;
– кўтарадиган юк вазни – 55 кг;
– максимал тезлиги – соатига 222 км;
– оддий тезлиги – соатига 130 км;
– жанговар қўллаш радиуси – 150 км;
– энг баланд кўтариладиган нуқтаси – 8200 м;
– мухтор парвоз давомийлиги 24 соат.

Мазкур учувчисиз бошқариладиган учиш аппаратига Rotax-912 русумли ички ёнув двигатели ўрнатилган, унинг корпуси композит материаллардан тайёрланган бўлиб, ҳавога автоматик кўтарилиш ва ерга автоматик қўниш тизимлари билан жиҳозланган.

Шунингдек, олинган маълумотларга қараганда, ушбу аппарат, ҳаво ҳужумидан мудофаага қарашли эски тизимлар ишининг таъсирини йўқотишга қодир радиоэлектрон кураш воситалари билан ҳам жиҳозланган.

Bayraktar TB-2 одатда, танкка қарши бошқариладиган ракеталар ва авиация бомбалари билан қуроллантирилади. Жумладан, 2015 йили ундан UMTAS русумли танкка қарши ракета комплексини қўллаш билан боғлиқ синов амаллари муваффақиятли ўтказилган.

Бортига 4 қатор ракета осилган мазкур аппарат 12 соатгача учиб юриши мумкин. Бу ўз навбатида, ҳавода узлуксиз навбатчилик хизматини ўташ, душман нишони аниқлангудек бўлса, уни йўқ қилиш учун шу заҳоти жанговар марра томон йўл олиш имконини беради.
Шу ўринда таъкидлаб ўтмоқ жоизки, Bayraktar TB-2 воситасида нишонга нисбатан чора кўриш тезлиги оддий жанговар авиацияга нисбатан анча тез кечади.

Bayraktar TB-2 нинг жанговар қўлланилиш тарихига оид айрим маълумотлар

2016 йили мазкур дрондан UMTAS русумли танкка қарши ракета комплекси муваффақиятли қўлланилган.

2019 йили Bayraktar TB-2 Ливияда, генерал Ҳафтар армияси ва Россия Федерациясининг «Вагнер» хусусий ҳарбий компаниясига қарши қўлланилиб, бахти қора ўрисларни роса қийратган.

2020 йил февраль ойида Суриянинг Идлиб вилоятида Туркия Қуролли Кучлари томонидан ўтказилган «Баҳорги қалқон» операциясида кенг қўлланилган.

2020 йилнинг 27 сентябридан буён Ватан озодлиги учун курашаётган Озарбайжон армияси томонидан арман босқинчиларига қарши самарали қўлланмоқда.

Таржимон Шокир Долимов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг