Ҳаёсизликнинг жирканч оқибати

0
391
Фото: Фейсбук

Эр-хотин ўртасида ҳам ҳаё бўлиши керак.

Сайтларда ижтимоий муаммолар ҳақида бериладиган саволларни ўқиб¸ ҳайрон қоламан. Масалан, Эр хотини олдида бемалол жирканч иш қилиб ўтираверади. Ёки ўзим ҳам кўрганман Ўзбекистонда баъзи эрлар хотинини ҳақорат гаплар билан пастга уради, устидан кулади. Шу оддий ҳол бўлиб қолган.

Эр-хотин ўртасида ҳаё пардаси йиртилса унда ўша оила дарз кетади. Бир-бирини сўкиш,қарғаш,камситиш , таҳқирлаш руҳий жисмоний босимга юраги қилт этмай қўяди.
Агар ўртада ҳаё бўлса эр нафақат таҳқирлаш балки озгина ножўя гап айтишга ийманади.

Ҳаё аввало аёлни одам деб қарашдан уни ҳурмат қилишдан келиб чиқади.
Биз ҳаёни тор тушунамиз. Эр хотинидан нега уялиши керак деб фақат жинсий уят маъносида тушунамиз. Ундай эмас.
Ҳаммаси тарбияга боғлиқ.

Садист-мазохист қайнонаналар ва эрлар кўпайган жамиятда Жаслиқдек жазо масканларига ҳожат йўқ.

Файзиддин Мўмин

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг