“Овқат тартибсизликларга қарши энг яхши вакцинадир”: Жаҳон Озиқ-овқат Дастури тинчлик бўйича Нобель мукофотини қўлга киритди

0
390
Фото: Reuters

9 октябрь куни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг озиқ-овқат агентлиги ҳисобланувчи Жаҳон Озиқ-овқат Дастури тинчлик бўйича Нобель мукофотига лойиқ кўрилди. БМТнинг ушбу агентлиги дунёдаги урушлар гирдобида қолган ҳудудларда очликни тугатиш ва тинчликни ўрнатишга қаратилган ҳаракатлари учун ушбу юксак унвонга сазовор бўлди.

Асосий офиси Италия пойтахти Римда жойлашган Жаҳон Озиқ-овқат Дастурининг маълум қилишича, у ҳар йили 88 та мамлакатдаги 97 миллион кишига ёрдам беради. Шунга қарамай, дунё бўйича ҳар тўққизта одамдан биттаси ҳали ҳануз етарли даражада овқат билан таъминланмаган.

“Бугунги кунда халқаро ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликка бўлган эҳтиёж ҳар қачонгидан ҳам юқори” дейди Нобель қўмитаси раиси Берит Реис-Андерсен.

Ҳозирда Жаҳон Озиқ-овқат Дастури давлатлар ўртасидаги можаро, урушларда ҳамда CОVID-19 га қарши курашда очарчиликнинг қурол сифатида ишлатилишининг олдини олиш бўйича иш олиб бормоқда. Шунингдек, агентлик коронавирус пандемияси дунё бўйлаб очарчилик даражасини икки бараварга ошириши мумкинлигидан огоҳлантирган.

“Биз шу кунгача тиббий вакцинага эга бўлдик. Лекин, озиқ-овқат тартибсизликларга қарши энг яхши вакуцинадир. Жаҳон Озиқ-овқат Дастурининг ҳисоб-китобларига кўра, келаётган бир йил ичида 265 миллион киши оч қолиши мумкин. Бу эса халқаро ҳамжамиятнинг Жаҳон Озиқ-овқат Дастурига бериладиган маблағни камайтирмаслиги учун яна бир сабабдир” дейди Нобель қўмитаси.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг