Индонезия ҳукумати Boeing 737 бортидаги йўловчиларнинг барчаси вафот этгани хақида маълум қилди

1
301

Boeing 737 самолёти бортида бўлганларнинг ҳаммаси вафот этди. Бу хақида РИА Новости, фавқулодда вазиятлар билан курашиш бўйича миллий агентлик вакилига асосланиб ёзмоқда.

Бир ўликнинг жасади аллақачон топилгани, қолдиқлар эвакуация қилинганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, ОАВ хабар бериб бораётганидек, бугун тонгда Индонезиянинг Ява оролларининг ғарбий қирғоғида жойлашган денгизга 180 га яқин йўловчиси бўлган Boeing 737 самолёти қулаб тушган эди. Бу ходиса самолёт, Жакарта аэропортидан учиб кетганидан сўнг, 13 дақиқа ўтгач содир бўлди.

Лайнер Панкалпинанг шаҳрига кетаётган эди.

Ҳозирга қадар кема бортида Ўзбекистон фуқаролари бор ёки йўқлиги расман маълум қилинмаган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

1 Фикр

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг