Эрдўған Қатарда Туркиянинг ҳарбий кучлари борлигини тасдиқлади

0
817
Фото: www.nordicmonitor.com

8 октябрь куни Туркия президенти Ражаб Таййип Эрдўған Қатар мамлакатида турк ҳарбийлари мавжудлигини тасдиқлади. Эрдўғанннинг айтишича, Туркия ҳарбийларининг Қатарда бўлиши бу мамлакатдаги барқарорлик ва тинчликни сақлаш учундир.

“Қатарда турк армиясининг мавжудлиги нафақат бу мамлакат, балки, бутун кўрфаз ҳудудининг барқарорлиги ва тинчлигини таъминлаш учун хизмат қилади” дея Эрдўғаннинг сўзларини келтиради TRT Arabi.

Эрдўған Қатарда турк армиясининг борлигидан ҳеч қайси тараф хавотирга тушмаслиги кераклигини, ушбу кучлар бу ерда нотинчликларни келтириб чиқармоқчи бўлганлар учунлигини таъкидлаган.

Шунингдек, у Туркия армияси Сурияда абадий қолмоқчи эмаслигини, ушбу мамлакатдаги инқирозга ечим топилганидан кейин турк ҳарбийлари Сурияни тарк этишларини айтиб ўтди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг