bakiroo: 5 йилдан кейин

0
280
Видеодан олинган скриншот

Коррупцияга қарши курашиш агентлигида бўлиб ўтган матбуот анжуманида бугун яхши гаплар айтилипти.

Масалан, Акмал Бурҳоновга кўра, Президентдан тортиб барча идоралар раҳбарларигача мол-мулклари декларация қилинади. Лекин 5 йил ичида.

Демак, чиновниклар хотиржамлик билан яна 5 йил давомида халқ ва миллат бойликларини ўнгга-сўлга чайишдан ноқонуний орттирган даромадларини, активларини бемалол ўғиллари, қизлари, 2-, 3-, 4- хотинлари, набираларига расмийлаштириши, хорижга олиб чиқишда давом этиши мумкин. 5 йилдан кейин қарабсизки, ҳозирги ўзбек чиновниклари ва уларнинг арзандалари «омадли бизнесменлар» деб ўзларини атай бошлашади.

Тушунмаганим ва ҳеч ҳам қабул қила олмаётганим, даромад, активлар ва харажатларни декларациялашни шу йилнинг ўзидан бошлашга ким ва нима ҳалақит бераяпти? Чиновникларнинг ўзларидан бошқа?

Пенсионернинг 2 хонали хонадонини 1 хонасини студентга ижарага беришдан олган даромадини 20 йилдан бери декларациялаётган давлат наҳотки чиновник даромадини декларациялай олмаса?

Юз бераётган воқеликлар ва уларга муносабатни, аниқроғи жазонинг йўқлигини кузатиб, биз номенклатуранинг мамлакат бойликларини бўлиб-тақсимлаб олиш бўйича Путинча моделини танлаш арафасида эмасмиканмиз, деб қўрқаман.

Унга кўра, номенклатура вертикали бўйича чиновниклар давлат активларини арзонгаровга сотиш ва бюджетни ўмариш, рейдерлик, ноқонуний имтиёзлар ва протекциялар билан бойлик орттириш, давлат буюртмаларини танловсиз эгаллаб олиш каби жиноятлар учун ҳечам жазоланмайди.

Асосийси. вертикал бўйича ўзидан юқорида турган чиновник юритаётган сиёсатга қарши чиқмаса бўлди. Мабодо қайсидир журналист, блогер ёки мустақил суриштирувчи чиновникнинг махинациялари ва ўғирликлари ҳақида далилларни оча бошласа, чиновник жазоланмайди, қайтанга номенклатурада ўрни ва вазни оша бошлайди.

Ғарбнинг санкция рўйхатига киритилса-ку, қаҳрамон. Чунки энди бу ўғри чиновник янаям қадрлироқ ва янаям садоқатлироқ бўлади. Уни истаган кўйда ишлатиш, фойдаланиш мумкин. Вертикал бўйича.

Адашаётган бўлайин.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг