Қирғизистонда мухолифат сайлов натижаларини тан олмади

0
581
Фото: platforma.uz

Хабарингиз бор, кеча Қирғизистонда парламент сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки натижаларга кўра, амалдаги президентнинг укаси Асилбек Жээнбеков номзоди илгари сурилган «Биримдик» партияси умумий овозларнинг 24 фоизини қўлга киритиб, етакчига айланди. Ундан кейинги ўрин «Мекеним Кыргызстан» партиясига насиб этди.

Ҳар иккала партия ҳам Россия билан алоқаларни мустаҳкамлаш тарафдорлари ҳисобланади. Масалан, бир неча ой олдин «Биримдик» лидери Марат Аманкулов Қирғизистон ўз суверенитетини ЕОИИ фойдасига чеклаши мумкинлиги ҳақида фикр билдирганди.

7 фоизлик «барьер»дан фақат битта мухолифатчи куч — «Бутун Кыргызстан» партиясигина ошиб ўта олган.

Бир пайтлари Жээнбековга оппозициялик қилган икки партия — «Бир Бол» ва «Ата-Мекен» эса ҳатто бу кўрсаткичнинг яқинига ҳам йўламаган.

Қарши томондаги сиёсий фронт вакилларининг айтишича, мамлакат парламенти тарихида бу қадар кир сайловлар бўлмаган, сайловчиларни сотиб олиш авж олган, уларни марказлашган ҳолда участкаларга олиб бориш кузатилган.

Шунинг учун рақиблар етакчилари сайлов якунларини тан олмай, мухолифат блокини тузишга тайёргарлик бошланганини маълум қилишган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг