Ҳиндистонда коронавирус қурбонлари сони 100 мингдан ошиб кетди

0
454
Фото: REUTERS/Danish Siddiqui

3 октябрь шанба кунига келиб Ҳиндистонда коронавирус сабаб вафот этганлар сони 100 мингдан ошиб кетди. Ҳиндистондан олдин АҚШ ва Бразилиядагина қурбонлар сони 100 мингдан ошгани хабар қилинганди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, айни пайтда Ҳиндистонда вирус қурбонлари сони 100 842 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, бу мамлакатда ўтган сутка давомида 79476 кишининг CОVID-19 га чалингани аниқланган бўлиб, касалланганларнинг умумий сони 6.47 миллион кишига етган. Ҳозирда Ҳиндистон кунлик янги ҳолатлар бўйича дунёда биринчи ўринда турибди.

Ҳиндистон Бош Вазири Нарендра Моди март ойида қатъий карантин қоидалари жорий қилингач жиддий иқтисодий қийинчиликларга дуч келганди. Моди ҳозирда янги касалланишлар рекорд даражада эканига қарамасдан мамлакатни бутунлай очиш йўлидан бормоқда. Ҳиндистонда шу ҳафтадан бошлаб кинотеатрларнинг очилишига рухсат берилди. Шунингдек, октябрнинг ярмидан бошлаб мактаблар ҳам анъанавий тарзда ўқитиш тизимига қайтиши мумкин.

Тиббиёт мутахассисларнинг сўзларига кўра, келаётган қиш фасли, шунингдек, кейинги ойдаги Дивали байрами сабабли Ҳиндистонда янги касалланиш ҳолатлари янада авж олиши мумкин.

Бугунги кунда АҚШ,Бразилия ва Ҳиндистонда қайд этилган ўлимлар сони дунёдаги CОVID-19 дан вафот этган барча одамларнинг 45 фоизини ташкил қилмоқда. Лекин, Ҳиндистонда қурбон бўлганлар сони АҚШ ва Бразилияга қараганда анча паст ҳисобланади. Ҳиндистонда ўртача ҳисобда ҳар 10 минг одамга 1 та ўлим холати тўғри келади. АҚШ ва Бразилияда эса бу кўрсаткич олтитани ташкил қилади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг