Путин ва Макрон Тоғли Қорабоғдаги урушни тўхтатишга чақирди

0
179
Фото: Reuters

Россия президенти Владимир Путин ва Франсия президенти Эммануел Макрон телефон орқали суҳбат олиб боришди. Унда икки мамлакат етакчилари бир қанча масалалар бўйича гаплашиб олдилар.

Хусусан, Макрон ва Путин суҳбатдан кейин Озарбайжон ва Арманистонни Тоғли Қорабоғ сабаб юзага келган ҳарбий тўқнашувларни зудлик билан тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда Кремл пайшанба куни хабар берган.

Россия ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни Тоғли Қорабоғ ҳудудига Сурия ва Ливиядан жангари гуруҳлар жўнатилаётганини хабар қилганди. Франсия президентига алоқадор манбалардан бирининг айтишича, Макрон ва Путин суҳбат давомида Туркиянинг Тоғли Қорабоғга суриялик аскарларни юбораётганидан хавотирда эканини маълум қилишган.

Шунингдек, Россия ва Франсия раҳбарлари Белоруссиядаги сиёсий беқарор вазиятни ҳам муҳокама қилишган бўлиб, бу муаммони дипломатик йўл билан ҳал қилиш кераклигини таъкидлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг