Навальний: ”Менинг заҳарланишим ортида Путин турибди”

0
259
Фото: Reuters

Рус ҳукуматинининг мухолифи Алексей Навальний Германиянинг “Спиегел” газетасига интервю бериб, ўзининг заҳарланишида президент Владимир Путинннинг қўли борлигини айтди.

Навальний август ойида Россияда оғир аҳволга тушиб қолган ва касалхонага ётқизилганди. Кейинчалик уни даволаш учун Германияга олиб келишди. Берлиндаги “Charite” касалхонаси шифокорлари таҳлиллардан сўнг Навальний заҳарланганини кейин Навальнийнинг соғлиги аста-секин яхшиланиб борди ва у сентябрда касалхонадан чиқди.

“Менинг заҳарланишим ортида Путин турибди. Менинг бу жиноятни ким амалга оширгани борасида бошқа ҳеч қандай таҳминим йўқ” дейди Навальний.

Навальний тақиқланган Новичок номли модда билан заҳарланганидан кейин Ғарб мамлакатлари Россия ҳукуматидан бу ҳолатни тушунтириб беришни талаб қилишди. Лекин, рус ҳукумати Навальнийнинг заҳарлангани исботланиши учун ҳеч қандай асос мавжуд эмаслигини ва бу ишга умуман аралашмаганини айтган.

“Сиз ҳеч қандай оғриқни ҳис қилмайсиз. Аммо, ўлаётганингизни англайсиз” дейди Навальний заҳарли модда унга таъсир қилишни бошлаган пайтни эслар экан.

Шунингдек, Навальний Путиндан қўрқмаслиги ва эндиликда Россияга қайтишни режалаштираётганини маълум қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг