Пашинян: “Арманистон Россия воситачилигида Озарбайжон билан музокаралар олиб боришга тайёр эмас”

0
323
Фото: Arabnews

Арманистон Бош Вазири Никол Пашинян 30 сентябрь куни Озарбайжон билан музокаралар олиб бориш ҳақида гапирди. Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистон ва Озарбайжон ўртасида тинчлик ўрнатиш бўйича келишувларда Россиянинг воситачи давлат бўлиши тўғри вариант эмас.

“Ҳозирги жиддий душманлик кайфиятида Озарбайжон, Арманистон ва Россия ўртасида музокаралар олиб бориш ҳақида гапириш жуда нотўғри иш ҳисобланади. Тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар олиб бориш учун шунга мос бўлган атмосфера ва шароит мавжуд бўлиши керак” дейди Пашинян Россиянинг Интерфах ахборот агентлигига берган интервюсида.

Айни пайтда қўшни бўлган Арманистон ва Озарбайжон давлатлари Тоғли Қорабоғ ҳудудини талашиб, бир-бирлари билан жиққамушт бўлишмоқда. Бу уруш 27 сентябрь якшанба куни бошланганди. Халқаро ҳамжамият томонларни келишувга ундаганига қарамай улар ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишмаяпти. Жумладан, Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ҳар иккала давлат раҳбарлари билан гаплашган. Шунингдек, Рим Папаси Франсис ҳам Арманистон ва Озарбайжонни жанжални бас қилишга чақирган.

Туркия ушбу урушда аҳолисининг кўп қисми мусулмонлар бўлган Озарбайжон тарафида туришини ва уни қурол-яроғ билан таъминлашини маълум қилган. Греция эса Арманистонни қўллаб-қувватлашини билдирган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг