Украинада АҚШ элчихонаси ишчиси калтакланганидан кейин вафот этди

0
295
Фото: Reuters

30 сентябрь куни Украина пойтахти Киев шаҳрида АҚШ элчихонасида ишлайдиган аёл калтакланди. У касалхонага олиб келинганидан кейин вафот этган. Ҳозирда АҚШлик аёлни урган жиноятчини қидириш ишлари давом этмоқда.

 Украина полицияси берган маълумотларга кўра, Киевдаги боғдан ўтиб кетаётган бир киши ушбу аёлни ҳушсиз ҳолда кўриб қолган. Ўшанда аёлнинг бошида жароҳат излари бор эди. Шундан кейин у касалхонага олиб борилган ва ўша ерда аёлнинг жони узилган.

АҚШнинг Украинадаги элчихонаси бу ҳақда баёнот бериб, айни пайтда бу жиноятга аниқлик киритиш учун Украина ҳукумати билан биргаликда иш олиб борилаётганини айтди. Лекин, элчихона вафот этган аёлнинг кимлиги ва қайси лавозимда ишлаганини маълум қилмаган. Қўшма Штатларнинг Украиндаги элчихонасида 181 нафар АҚШ фуқароси ва яна 560 нафар маҳаллий ходимлар ишлайди. Украина Ички ишлар вазири матбуот котиби Артём Шевченко мазкур ҳолат тасвирланган расмларни Фейсбукка жойлаган. Ушбу расмларда марҳума аёлнинг дарахтзор яқинидаги темирйўл четидан топилганини кузатиш мумкин.

“Украина Миллий полицияси аёлнинг атайин ўлдирилганини текширмоқда. Лекин, унинг тасодифан вафот этгани ҳам рад этилмаяпати. Аёл ўша пайтда спорт кийимларида бўлган ва у қулоқчин ҳам таққан бўлган” дейди Шевченко.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг