platforma.uz: Жамиятни ароққа «ўтирғизиш» сиёсати қачон тугайди?

0
414
Фото: platforma.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда 40,3 миллион литр спиртли ичимликлар ишлаб чиқарилган. Шунинг маълум қисми экспорт қилинган. Яъни қуйидагича:

Узум шароби (спиртли настойкалар) – 8,6 млн.
Вино – 1,6 млн.
Вино концетрати – 1,3 млн.
Коньяк – 488,7 минг
Спирт – 142,3 минг
Ароқ – 106,0 минг
Пиво – 39,2 минг АҚШ доллари…

Қолгани-чи? Қолганини биз ёрқин келажагимиз, деб умид қилиб турган ўрта ва ёш авлод ичиб тугатаётир! Бир савол туғилади: «улуғ Пётр» замонасида бошланган ўлкани алькоголлаштириш ва шу орқали одамларни дину диёнатдан, ўзлигу ҳурриятга интилиш насибасидан мосуво қилиш, жамиятни ароққа «ўтирғизиш» сиёсати қачон тугайди, тўғрироғи, биз буни қачон тушиниб етамиз?

Вилоятларга боринг, ҳар қадамда дўкон, ҳар қадамда «тик турма». Одамлар болаларининг пиёниста бўлиб қолганидан нолишади… Биз эса бу ёқда «экспорту импорт» билан мақтанамиз.

Баъзи ҳудудларда битта масжид очиш учун одамлар ўн йиллаб идорама-идора югуришади, бу муддатда эса жойларда минглаб, балки ўн минглаб ароқ дўконлари очишга рухсат берилади…

Назаримда, биз бу борада соат милларини тўғрилаб олишимиз керак, миллатнинг келажаги, генофондиниям ўйлашимиз керак!

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг