Жириновский: Кавказдан кейин Марказий Осиё алангаланади

0
763
Фото: www.dialog.tj

ЛДПР раҳбари Владимир Жириновский Россия Федерацияси Давлат Думасидаги нутқида Тоғли Қорабоғдаги вазият Россия чегаралари яқинидаги сиёсий вазиятга жуда катта таъсир кўрсатаётганини таъкидлади.

Абхазия ва Озарбайжон ўртасидаги Тоғли Қорабоғдаги можаро Россия чегараларидаги муаммоларга айланиб кетиши мумкин, деди Россия Федерацияси Давлат Думаси мажлисидаги нутқи давомида Либерал-демократик партия раҳбари Владимир Жириновский.

ЛДПР раҳбари Кавказдаги можаролар СССРнинг сиёсий хатолари, минтақалар мустақиллигидаги бузиқ ваъдалари натижаси эканлигини таъкидлади.

“Мана, барча миллий чеккаларда (Россия – таҳр.) тартибсизлик.Ҳали қараб туринг, Марказий Осиё алангаланади! У ерда меваси кўринади, бу ердаку ҳали гулчалари”, деди сиёсатчи ҳиссиётга берилиб.

Шунингдек, депутат ўз нутқида Марказий Осиёнинг Афғонистон билан геосиёсий жиҳатдан яқинлигига эътибор қаратди.

Жириновский ноқулай вазият, Россиянинг жанубий чегаралари қочоқлар оқими ва уюшган жиноятчилар оқими хавфини келтириб чиқариши мумкинлигини таъкидлади.

Сиёсатчи шунингдек, Туркиянинг минтақавий сиёсатдаги фаоллига ҳам эътибор қаратди.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг