Видео: Японияда 18 метрли робот текширувдан ўтказилди

0
257
Фото: Reuters

Япониянинг порт шаҳри бўлган Ёкогамада 18 метрли роботнинг синовлари ўтказилди. Унинг ҳаракатлари тасвирланган видеолар ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг эътиборини тортди ва бундай видеолар ўтган ҳафта давомида 6 милллион марта томоша қилинди.

Ушбу баҳайбат робот “Ёкогама Гундам Фабрикаси” деб номланган сайёҳлар марказининг энг аҳамиятли кўргазмаси ҳисобланади. Бу марказнинг очилиши коронавирус пандемияси туфайли шу йилнинг декабригача қолдирилган.

Интернет тармоғида тарқалган видеоларда мазкур 25 тонналик роботнинг ҳаракатларини кузатиш мумкин. Робот ўзининг ўрнатилган жойидан ташқарига чиқди ва тиззаларини ерга қўйди. Шундан кейин ўнг қўлини тепага кўтарди.

Мазкур сайёҳлик марказига ташриф буюрувчилар Гундам лабараториясида кўргазмалардан баҳраманд бўлишлари ва кафега киришлари мумкин. Шунингдек, меҳмонлар Гундам минораси орқали 18 метрли роботнинг юзи ва танасини яқиндан кузатиш имконига эга бўладилар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг