Эронда коронавирусга чалинганларнинг расмий сони 450 мингдан ошди

0
142
Фото: Al Arabiya

Эронда сешанба куни 3677 кишининг коронавирусга чалингани эълон қилинди ва бу билан мамлакатдаги касалланганларнинг умумий сони 453 637 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котибаси Сима Садатнинг берган маълумотларига кўра, Эронда ўтган 24 соат ичида 207 киши коронавирусдан вафот этган. Ҳозирда вирус қурбонларининг умумий сони 25 986 кишини ташкил қилмоқда.

Бугунги кунга келиб Эрондаги 31 та вилоятнинг барчасида коронавирус тарқалиши кўпаймоқда. Ўтган ҳафтада мамлакат президенти Ҳасан Руҳоний янги касалланиш ҳолатлари кўпаяётганига қарамай ҳукумат тўлиқ карантин режимини татбиқ қилишни режалаштирмаётганини маълум қилганди. Лекин, пойтахт Теҳрон ва “қизил” дея таснифланган бошқа бир нечта ҳудудларда баъзи чеклов чоралари қайта жорий қилинади.

Ўрта Шарқда коронавирусдан вафот этганлар сони энг кўп бўлган Эронда иқтисодиётни жонлантириш учун апрелда чекловлар юмшатилганди. Ўшанда тиббиёт соҳаси расмийлари чекловларни енгиллаштириш вирус тарқалишининг тезлашишига олиб келиши мумкинлигини такрор ва такрор таъкидлашган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг