Бугун Халқаро таржимон куни

0
140
Очиқ манбалардан олинди

Ушбу кун, ёзма ва оғзаки таржима билан шуғулланувчи таржимонларнинг касб байрами сифатида 30 сентябрь куни нишонланади.

419 ёки 420 йилларда Стридонлик авлиё Иероним томонидан Инжилни лотин тилига тўлиқ таржимаси амалга оширилганлиги шарафига, уни анъанавий равишда таржимонларнинг ҳомийси ҳам деб ҳисоблашади.

Бу кун, Халқаро таржимонлар федерацияси (FIT) томонидан 1991 йилда расмий равишда байрам сифатида таъсис этилган. Ушбу байрамнинг оммавийлиги йил сайин ошиб бормоқда.

2017 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 71-сессиясида № A/RES/71/288-сонли резолюция билан бир овоздан қабул қилиниб, халқларни бирлаштиришдаги, тинчликка кўмаклашишдаги, ўзаро тушуниш ва тараққий этишдаги профессионал таржиманинг муҳим роли тан олинди ва 30 сентябрь куни Халқаро таржима куни деб эълон қилиниб, БМТ доирасида нишонланадиган бўлинди.

Фурсатдан фойдаланиб, Tarjumon.uz лойиҳаси мамлакатимизда фаолият олиб бораётган барча профессионал ва ҳаваскор таржимонларни ушбу кун билан муборакбод этади. Зеро, Tarjumon.uz лойиҳаси барча таржимонлар учун очиқ платформа ва минбари бўлиб, келажакда ҳамкорликка чорлаб қолади.

Эҳтиром ила,

Tarjumon.uz жамоаси

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг