Болаларнинг коронавирусга иккинчи марта чалиниш эҳтимоли катталарникидан 44 фоизга кам

0
205
Фото: Reuters

Британиянинг Қироллик коллежи томонидан олиб борилган таҳлиллардан маълум бўлишича, болаларнинг коронавирусга чалиниш эҳтимоли катталарникига қараганда 44 фоизга кам ҳисобланади.

“32 та тадқиқот натижаларини қамраб олган ушбу тизимли ўрганишларимиз ва таҳлилларимизда шу нарса аниқландики, болалар ва 20 ёшдан кичик бўлган ўсмирларнинг CОVID-19 ни иккинчи марта юқтириб олиш эҳтимоли катта ёшдагиларникидан 44 фоизга паст ҳисобланади. Ушбу дастлабки натижалардан 14 ёшдан кичик бўлган болалар коронавирусга озроқ миқдорда таъсирчан бўлишлари маълум бўлмоқда. Ўсмирларнинг таъсирчанлиги эса катталарники билан бир хилдек кўринмоқда” дейилади ушбу таҳлилларда.

Ушбу таҳлилларга Британия Қироллик коллежи президенти Рассел Вайнер бошчилик қилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг