Қувайт амири 91 ёшида вафот этди

0
166
Фото: Reuters

Қувайт амири Шайх Сабаҳ 91 ёшида оламдан ўтди, дея хабар берди Қувайт қироллик саройи сешанба куни тушдан кейин.

Шайх Сабаҳ июль ойида жарроҳлик амалиётини бошидан ўтказган ва даволаниш учун АҚШга жўнаб кетганди. У тузалгунича ўзининг баъзи вазифаларини валиаҳд шаҳзодага юклаган.

Салкам бир аср умр кўрган Шайх Сабаҳ Қувайтни 2006 йилдан бери бошқариб келаётганди. Сабаҳ Қувайтнинг раҳбари бўлгунча 50 йилдан ортиқ вақт давомида ташқи ишлар вазирлигини бошқарган.

Сабаҳ ўтган йилнинг октябрь ойида ҳам юрак ҳасталигидан азият чеккан. У ўша пайтда АҚШга Дональд Трамп билан учрашгани борган ва у ерда аҳволи ёмонлашиб касалхонага ётқизилган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг