Оккупация қилинган ҳудудларни озод қилиш учун Алиевга ким карт-бланш берди? (видео)

0
1042
Фото: www.dw.com

Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш учун бошланган урушда ҳамма нарса шунчалик аниқми? Нима учун шу кунгача бу ишлар қилинмаган? Нима учун Россия Арманистон тарафини олмаяпти?

Бир пайтлар Арманистон томонидан босиб олинган ҳудудлар устидан назорат Россия Федерацияси қуролли кучлари ёрдамида амалга оширилганлиги ҳеч кимга сир эмас. Ушбу уруш тўғрисида ҳужжатли фильм тайёрлаган А. Невзоров, бу ҳақда тўғридан-тўғри шундай деган эди:

Озарбайжоннинг ҳозирги мудофаланиши ва қарши ҳужум бошлашига нима туртки берди?

Келинг, икки мамлакат ўртасидаги шу йилнинг июлида содир бўлган можарони кўриб чиқамиз.

Бу қаерда содир бўлган эди – Тавуш вилоятида. Бу Қорабоғдан четроқда жойлашган ҳудуд. У ерда Арманистон учун курашиш керак бўлган ҳеч нарса йўқдек туюлади.

Ҳарбий харакатлар харитасига қаранг.

Озарбайжоннинг потенциал мақсадлари қаторида экспертлар Мингечевир сув омборининг тўғонини, шунингдек Озарбайжон ҳудудидан ўтувчи турли йирик нефть ва газ ўтказгичларини, масалан, Боку-Тбилиси-Жейҳан, TAP ва TANAPни санаб ўтишади.

Қуйида Боку-Тбилиси-Жейҳан харитасини кўриб чиқамиз.

Бу можаро, Озарбайжон гази ва нефтини Европага етказиб беришга тўсқинлик қилади.

Энди қуйида Боку-Тбилиси темир йўллари харитасини кўриб чиқамиз.

Ушбу йўллар орқали Хитойдан Европага контейнерлар ташиб ўтилади.

Июль ойида Арманистон Кремлнинг турткиси билан ёки ўзи Тавуш вилоятида Европа ва Хитой ўртасидаги транспорт йўлларида фитна чиқарди. Бу кимга фойдали бўлишини, менимча тушунтириб ўтириш шарт эмас. Газ ва нефть таъминотида узилишлар юз берганда, бу Кремль учун фойдалидир, шунингдек контейнерларни Европага Осиёдан етказиб беришни узиб қўйиш ҳам фойдалидир.

Ушбу ҳудуддаги зиддиятлар Хитойга жуда ҳам халақит беради. Июлда содир бўлган можаро ушбу коридорнинг заифлигини кўрсатди. Бу «Ипак йўли» режаларига нуқта қўйиши мумкин. Демак, тўсиқни олиб ташлаш керак. Бунинг учун фақатгина Озарбайжонни қўллаб-қувватлашга кафолат бериш кифоя ва улар ўзлари қолган барча ишларни бажаришади.

Озарбайжон илгари ҳарбий сценарийга қўл урмай келар эди, чунки Арманистоннинг орқасида доимо РФ турган. Туркиянинг қўллаб-қувватлаши Озарбайжон учун етарли бўлмаслиги мумкин. Агар Хитой қўллаб-қувватласа, Кремль Арманистонга ёрдам бериш тўғрисида 100 марта ўйлаб кўради.

Санкциялардан кейин Эрон тўлиқ Хитой қарамидаги мамлакатга айланди ва Арманистонга ёрдам бериш эҳтимоли жуда ҳам кам. Европа эса, транспорт ва энергия йўлакларига таҳдид солинганидан кейин, у ҳам Озарбайжон томонига ўтади.

Покистон эса, Хитойнинг иттифоқчиси сифатида, И.Алиевга ҳудудий яхлитликни ўрнатиш учун тўғридан-тўғри ҳарбий қўшинлар билан ёрдам беришни таклиф қилди.

И.Алиев ҳар томонлама ҳаммасини тўғри ҳисоблаб чиқди. Энди буёғига ҳаммаси фақат Озарбайжон қуролли кучларига боғлиқ.

 

Муаллиф: Ботиржан Ачилов

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг