Уммон давлатида ҳам карантин чекловлари асосида масжидлар очилади

0
130
Фото: Al Arabiya

Уммонда 15 ноябрдан бошлаб қатъий чекловлар асосида масжидларнинг очилишига рухсат берилади. Бу ҳақда Уммон давлат ахборот агентлиги 28 сентябрь куни хабар берган.

Шунингдек, Уммон ҳукумати 1 октябрдан бошлаб халқаро авиарейсларга ҳам рухсат беради. Ҳукумат март ойида коронавирусни тўхтатиш чоралари сифатида мамлакатга кириш ва чиқишни тўхтатганди.

“Авиарейслар махсус жойларга у ердаги эпидимиологик ҳолатга қараб амалга оширилади. Бунда парвозлар амалга ошириладиган ҳудудлар билан ҳам келишилади” дейди Уммон давлат ахборот агентлиги.

Уммонда август ойидан карантин чекловлари юмшатила бошланди. 18 августдан бошлаб махсус қоидаларга мувофиқ меҳмонхоналардаги ресторанлар, спорт заллари ва сузиш ҳавзаларининг фаолиятига рухсат берилди.

Маълумот учун, Уммонда ҳозиргача 95 907 киши коронавирусни юқтириб олди ва уларнинг 885 нафари вафот этди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг