ОАВ: САП Бош прокурори, Қошиқчи жасади қаердалиги хақида Туркияга маълумот беришдан бош тортди

0
1393

Саудия журналисти Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини текшириш учун Истанбулга келган САП бош прокурори Сауд ал-Муаъжиб, унинг жасади қолдиқлари қаерда эканлиги ҳақида Туркия расмийларига хабар беришдан бош тортди. Бу хақда Hurriyet газетаси ҳукуматдаги манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Аввалроқ, Туркия президенти Ражаб Таййиб Эрдўғон Саудия Арабистонини Қошиқчининг жасадини қаердалиги ҳақида маълумотни беришга чақирди.

Газетанинг ёзишича, Саудия Бош прокурори Туркиялик ҳамкасбларидан танани қаердалигини яширган, чунки у Туркияга қотилликни тергов қилиш учун эмас, балки «валиаҳд шаҳзодани қутқариш» учун келган.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилдан буён Америка Қўшма Штатларида яшаб келаётган Тhe  Washington Post газетаси муҳаррири бўлиб ишлаган Жамол Қошиқчи 2 октябрь куни Саудия Арабистони Бош консулхонаси биносига кириб келганидан кейин ўлдирилган.

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг