Ўзбекистон 35 миллионга доза вакцина сотиб олади

0
351
Фото: platforma.uz

Ўзбекистон Россиядан вакцина сотиб олишда бир қарорга келган кўринади.

Россиянинг тўғридан-тўғри инвестициялар фонди (РФПИ) ва «Laxisam фармацевтика компанияси Ўзбекистонга коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинасининг 35 миллион дозасини юбориш бўйича келишиб олди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».

«Ўзбекистондаги тегишли органларнинг рухсати олингач, шу йилнинг ўзида 10 миллион доза, 2021 йилда эса 25 миллион доза вакцина юборилиши мумкин», — дейилади хабарда.

Аввал хабар берилганидек, «Спутник V» вакцинаси Гамалея институтида ишлаб чиқарилган ва Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатга олинган.

Бундан аввал, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Хитой ва Россияда тайёрланаётган коронавирусга қарши вакциналарни синовдан ўтказиши ҳақида хабар берганди.

Россия вакцинасини ҳамкорликда синовдан ўтказишга қизиқиш билдиргани, Россиянинг коронавирусга қарши «Спутник V» вакцинаси муомалага чиқарилгани, Ўзбекистон коронавирусга қарши эмлаш дастурига қўшилгани хабар қилинган эди.

ССВга кўра, Хитой Халқ Республикаси компанияларидан вакциналар клиник синовларининг учинчи босқичини Ўзбекистонда биргаликда амалга ошириш бўйича таклифлар олинган.

Шу жумладан, юртимизда Хитойнинг “Sinopharm” компаниясининг ваколатли корхонаси (“Yilin International Commerce” МЧЖ) билан, Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан “Zhifei Longcom” компанияси билан келишувлар имзоланган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг