Ўқитувчилар: «Мана дардимизни эшитадиган одам бор экан»

0
968
Очиқ манбалардан олинган фото

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар фуқаролик судида ижтимоий тармоқларда кескин фикрлари билан танилган собиқ депутат Кобул Дусов устидан суд жараёни бўлиб ўтди.

Суд жараёнининг 2-қисми бошланишдан аввал оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида Дусов ҳозиргача халқ таълими тизимида ишловчи ўқитувчи ва ходимлар томонидан шикоятлар келиб тушаётганлигини маълум қилди.

“Халқ таълими ҳақида ижтимоий тармоқдаги биринчи чиқишим жуда катта муҳокамларга сабаб бўлди. Шундан кейин маориф вакиллари ўз шикоятларини ҳозиргача юбориб туришибди. Энди нега улар менга мурожаат қилади, деган савол туғилади? Агар халқ таълими вазирлиги ўз тизимидаги ходимларни эшита олганда эди булар менга мурожаат қилишмасди. Нега банк ходимлари мурожаат қилмайди, нега ҳарбийлар мурожаат қилмайди. Фақат ўқитувчиларимиз: «Мана дардимизни эшитадиган одам бор экан» деб мурожаат қилишади.”,-дея таъкидлаб ўтди Дусов.

Эслатиб, ўтамиз жорий йилнинг 18 сентябрь куни Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар фуқаролик ишлари бўйича судида собиқ депутат Кобул Дусов устидан суд жараёни бошланган.

 

Tarjumon.uz

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг