Коронавирус кўнгиллиларга атайин юқтирилади

0
388
Фото: platforma.uz

Инсониятни коронавирусдан асраш учун ҳар қандай чоралар кўриляпти. Вакцина яратиш устидаги изланишларга бир пайтнинг ўзида кўплаб мамлакатлар пул тиккан.

Тадқиқот ва кашфиётлар натижалари бир неча босқичда синовдан ўтказилишини биламиз. Бизни ажаблантирган жиҳат эса ана шу синовларда иштирок этишга шай кўнгиллилар топилаётгани.

Масалан, форбес.ру сайтининг ёзишича, Британияда коронавирусга қарши вакцина синовларида қатнашувчиларга атайлаб вирус юқтирилади. Бунинг учун соғлом одамлар танланиб, уларнинг танасига бир ойдан кейин коронавирусни келтириб чиқарувчи миқдорда вирус киритилади.

2021 йил январида бошланиши кутилаётган вакциналар синовида ҳозиргача 2 мингга яқин киши иштирок этиш истагини билдирган. Албатта, бундай хавфли таваккалчилик учун ҳақ тўланади.

Хусусан, бир пайтлар hVivo компаниясининг гриппга қарши вакцина синовларида иштирокчиларга қарийб 5 минг доллардан беришганди. Бу гал тўлов миқдори анча кўп бўлиши кутиляпти.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг