Лукашенконинг шошилинч инаугурациясидан кейин минглаб белоруслар намойиш уюштиришди

0
522
Фото: Reuters

Александр Лукашенко 23 сентябрь куни кутилмаганда президентлик қасамёдини қилди. Бу маросим олдиндан эълон қилинмаганди. Шундан кейин минглаб белоруслар бунга қарши бўлиб ўтган намойишларда қатнашишди. Полиция оммани тарқатиб юбориш учун сув замбаракларидан фойдаланди ва бир қанча намойишчиларни ҳибсга олди.

Белоруссияни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Лукашенко чоршанба куни ўзининг олтинчи президентлик муддатига расман киришди. Бу мамлакатда 9 август куни сайлов ўтказилган ва унда Лукашенконинг ғалабаси эълон қилинганди. Лекин, Лукашенконинг мухолифлари ва баъзи чет мамлакатлар мазкур сайловда ғирромлик ишлатилганини даъво қилишган. Белоруссияда олти ҳафтдан бери намойишлар давом этмоқда.

“Унинг яширнча қасамёд қилиши ўзида кучни ушлаб қолишга уринишдир” дейди Лукашенконинг асосий мухолифи Светлана Тихановская.

Чоршанба куни бўлиб ўтган намойишларда минглаб одамлар қўлларида мухолифат белгиси бўлган қизил ва оқ рангли байроқни кўтариб, Минск кўчаларида юриш қилишди. Намойишчилардан бирининг қўлида  “Агар 80 фоиз овоз олган бўлсанг, нега биздан қўрқяпсан” деб ёзилган плакат бор эди. Намойишчилар инсон занжирларини ҳосил қилиб, кўчаларни тўсиб қўйишди.

Яна бир мухолиф Павел Латушко Лукашенконинг яширинча қасамёд қилиши “ўғриларнинг сирли учрашуви” га ўхшашини айтди.

“Қасамёд қилиш маросимида нега фуқаролар қатнашмади? Дипломатик корпус вакиллари қани? Лукашенконинг ОМОНчилар ва жуда оз сонли ёлғончи амалдорларнинг президенти экани очиқ-ойдин кўриниб турибди”  дейди Латушко.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг