Ўзбекистондаги қайси телекомпания «TKT International Awards 2020» мукофотига сазовор бўлди?

0
333
Фото: tkt-awards.com

Қисқача маълумот:

«TKT International Awards 2020» мукофоти телевизион компаниялар, радиостанциялар, киностудиялар ва видео платформаларнинг технологик ривожлантириш учун, 2011 йилда ТКТ журнали («Техника кино и телевидение» журнали, 1957 йилдан бери нашр этилади) томонидан таъсис этилган бўлиб, 2017 йилдан буён мукофот халқаро даражадаги бериладиган мукофотга айлантирилди.

2011 йилдан 2019 йилгача бўлган маросим IBC халқаро кўргазмаси пайтида бўлиб ўтди. 2020 йилги пандемия туфайли маросим онлайн тарзда ўтказилди.

Онлайн тарзда 2020 йилги овоз бериш 12 мамлакатда ўтказилди, улар: Озарбайжон, Белоруссия, Бельгия, Греция, Грузия, Қозоғистон, Молдова, Россия, Руминия, Украина, Ўзбекистон ва Францияда.

«TKT International Awards»да номзодларни танлаш ва ғолибларни аниқлаш бўйича ўзига хос тизим мавжуд бўлиб, унга кўра номзодларни фақат маҳсулот ва хизматлар сотувчилар, тизим интеграторлари ва дастурий таъминот етказиб берувчи компаниялари тақдим этади. Ушбу тамойил Мукофотнинг объективлиги ва мустақиллигини таъминлайди.

Ўзбекистон бўйича «TKT International Awards 2020» томонидан телекомпаниялари, радиостанциялари, киностудиялари ва видео платформаларнинг технологик ривожлантириш учун таъсис этилган танловнинг «Ўзбекистонда йил лойиҳаси» номинациясида Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ғолиб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «TKT International Awards  2020» томонидан телекомпаниялар, радиостанциялар, киностудиялар техник директорларига бериладиган мукофотга муносиб кўрилган номзодлар орасида, “Ўзбекистондаги йил одами” номинацияси учун Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг Техника назорати ва технологиялар бошқармаси Рақамли технологияларни ривожлантириш сектори бошлиғи Искандар Солихов киритилган эди. .

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг