Туркияда Фатҳулла Гуленга алоқадорликда гумонланган 106 киши ҳибсга олинди

0
188
Фото: REUTERS/Charles Mostoller

Анадолу ахборот агентлигининг хабар беришича,16 сентябрь чоршанба куни Туркияда олиб борилган операцияда Фатҳулла Гуленга алоқадорликда айбланиб 106 киши ҳибсга олинди. Қўлга олинганларнинг кўпчилиги айни пайтда фаолият олиб бораётган аскарладир. Туркия ҳукумати Фатҳулла Гуленни 2016 йилда амалга ошмай қолган давлат тўнтаришини ташкиллаганлигини айтади.

Туркия полицияси томонидан олиб борилган мазкур операция Гуленнинг мамлакат ичидаги тарафдорларини таъқиб қилиш давом этаётганини билдиради. Фатҳулла Гулен айни пайтда АҚШда истиқомат қилади. У ўзининг 2016 йилги давлат тўнтаришига аралашганини рад этиб келмоқда. Туркияда тўрт йил аввал юз берган ушбу нотинчликларда 250 га яқин одам ҳалок бўлганди.

Истанбул давлат прократураси Гуленга алоқадорликда гумон қилиб 132 кишини ҳибсга олишга буйруқ берган бўлиб, уларнинг 82 нафари айни пайтда армияда фаолият олиб бораётган ходимлардир. Қолган гумонланувчилар эса ҳарбий кучлардан нафақага чиққан ёки ҳайдалганлардир. Ҳозиргача турк полицияси мамлакатдаги 34 та вилоятда гумонланувчиларнинг 106 тасини ҳибсга олган.

Туркияда 2016 йилда давлат тўнтаришига уриниш бўлганидан кейин 150 мингта давлат хизматчилари, ҳарбийлар ва бошқалар ишдан олинди. Биргина Туркия армиясининг ўзидан 20 мингта кадр ҳайдалди. Яна 80 минг атрофида одам ўзининг суди бўлишини кутиб қамоқда ушланиб турилибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг