Вакцина пойгаси: Хитой синовлари якунламаган вакциналари билан ўн минглаб одамларни эмламоқда

0
316
Фото: REUTERS/Tingshu Wang

Экспертларнинг хавфсизлик борасидаги хавотирларига қарамай Хитой ҳукумати ўзининг ўн минглаб фуқароларини ҳали синовларнинг барчасидан ўтиб улгурмаган вакциналар билан эмламоқда. Бу эса бошқа мамлакатларнинг Хитойда яратилаётган вакциналарнинг натижасига қизиқишларини орттирмоқда.

Хитой июль ойида вакцинадан фавқулодда фойдаланиш дастурини бошлади. Унга кўра, Sinopharm вa Sinovac Biotech компанияларининг тажрибалардан ўтказилаётган уч турдаги вакциналарини аҳолига етказиб бериш бошланди. CanSino Biologicsнинг вакцинаси эса июнь ойидаёқ Хитой армиясига берила бошланди.

Коронавируснинг қайта авж олиш эҳтимолини камайтириши ва мамлакатдаги муҳим ишчи кучини ушбу касалликдан ҳимоя қилиши мақсад қилинган мазкур вакциналар ўзига захира яратмоқчи бўлаётган бошқа давлатларнинг эътиборини тортмоқда. Бу эса ҳозирги пандемия шароитида Хитойнинг муҳим аҳамиятга эга эканини қайта эслатиб қўймоқда.

Хитой ҳукумати мамлакатдаги тиббиёт, транспорт ва озиқ-овқат соҳасида фаолият олиб борувчи ишчиларнинг фавқулодда тезкор вакцина билан қачон эмланишини расман эълон қилмади. Лекин, ҳозирда Sinopharm фавқулодда ишлатиладиган иккита вакцинани ишлаб чиқмоқда, Sinovac эса ўн минглаб одамлар ўзининг вакцинасини қабул қилиб бўлганини маълум қилган.

“Ҳозиргача вакцина билан эмланган одамлардан ҳеч бири коронавирусга чалинмади ва вакцинация тизими яхши ишлаб келмоқда. Вакциналарнинг акс таъсири кузатилмаяпти” дейди Хитойнинг касалликларни назорат қилиш ва уларнинг олдини олиш марказининг биологик хавфсизлик бўйича бош мутахассиси Гуизҳен Ву.

Вунинг ўзи апрель ойида коронавирусга қарши эмланган. Ўтган ҳафтада Ву Хитойда камида бир нечта вакцина ноябрда аҳолига етказиб беришга тайёр бўлишини маълум қилди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг