“Жиноятни ўлдиринг, жиноятчини эмас”: Покистон раҳбарининг жинсий зўравонларни ўлдириш ҳақидаги таклифи рад этилди

0
189
Фото: AFP

14 сентябрь куни Покистон Бош Вазири Имрон Хон жинсий зўравонликни амалга оширганларни омма олдида осиш ёки кимёвий йўл билан ахта қилиш таклифини берганди.

Шундан бир кун ўтиб 15 сентябрь куни Покистондаги қонун бўйича экспертлар ва инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш фаоллари бунга қарши эканликларини билдириб, ҳукумат вакиллари мамлакатдаги ўсиб бораётган жинсий зўравонликни тўхтатиш учун бундай жазо беришнинг ўрнига суд тизимини кучайтириш борасида иш олиб боришлари кераклигини таъкидлашди.

Ўтган ҳафтада Панжоб вилоятида бир аёл оммавий тарзда жинсий зўравонликка учради. Шундан кейин бутун мамлакат бўйлаб намойишлар бошланди. Покистон раҳбари мазкур ҳолатдан сўнг жинсий зўравонларга қарши қаттиқроқ жазо қўллашни таклиф қилганди.

Лекин, ҳуқуқшуносларнинг сўзларига кўра, жиноятга жазо беришга эътибор қаратиш асл муаммодан чалғиш ҳисобланади.

“Кимёвий ахта қилиш рухсат этилган кўплаб мамлакатларда бу жазо фақатгина болаларни жинсий зўрлашда айбланганларга берилади ва бу шифокорлар ҳамда психологлар билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилади. Бу жазо кўпинча жиноятчиларнинг хоҳишига кўра ва уларнинг муддатидан олдин озодликка чиқиш шарти билан берилади.Унинг мақсади жиноятчини ҳаётга қайтариш ва унинг жинсий зўравонликни қайта амалга оширмаслигини таъминлаш ҳисобланади. Ахта қилиш Бош Вазир таклиф қилганидек барча турдаги жинсий зўравонликни амалга оширганлар учун эмас” дейди Жанубий Осиё халқаро ҳуқуқшунослар комиссиясининг ҳуқуқий маслаҳатчиси Рима Омер.

Покистонда жинсий зўравонлик оғир жиноят ҳисобланади. Унга бериладиган жазолар камида 10 йиллик қамоқдан бошланиб, ўлим жазосида тугайди. Бу мамлакатда жинсий зўравонликнинг расмий рақамлари берилмасада, экспертлар бу жиноят йилига бир неча минглаб амалга оширилишини таъкидлайдилар.

Агар Покистон кимёвий йўл билан ахта қилишни қонунийлаштирса, у бундай жазони қўлловчи дунёдаги жуда оз мамлакатлар қаторига қўшилади. Ҳозирда бундай жазо Индонезия, Польша, Россия ва АҚШнинг бир неча штатларида қўлланилади. 2011 йилда Жанубий Корея жинсий зўравонлик учун кимёвий ахта қилиш жазоси бериладиган Осиёдаги илк мамлакатга айланганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг