Алексей Навальний Россияга қайтмоқчи

0
243
Фото: Reuters

Германиядаги шифохонада даволанаётган Алексей Навальний 15 сентябрь куни ўзининг заҳарланганидан кейинги илк суратини интернетга жойлади. Ушбу суратда Навальнийнинг касалхона ётоғида ўтиргани ва унинг оиласини кўриш мумкин. Айни пайтда Навальний ҳеч қандай аппаратларсиз ўзи нафас олмоқда.

Россия ҳукуматининг таниқли мухолифи бўлган Навальний 20 августда Сибирда заҳарланганди. Шундан кейин уни Германияга олиб келишди. У узоқ вақт кома ҳолатида бўлди. Германиялик шифокорлар Навальнийнинг «Новичок» номли тақиқланган модда билан заҳарланганини маълум қилишди.

Шундан кейин кўплаб Ғарб мамлакатлари Россия ҳукуматидан бу ҳолатни тушунтириб беришни талаб қилишди. Сешанба куни эълон қилинган расм эса Навальнийнинг соғлиги тобора яхшиланаётганидан далолат берди.

“Салом. Бу Навалний.Мен барчангизни соғиндим.Мен ҳали ҳам кўп ҳаракатларни амалга оширолмаяпаман.Лекин,кеча кун бўйи ўзим мустақил нафас олдим” деб ёзди Навальний ўзининг Инстаграм саҳифасига жойлаган расми остига.

Навальнийнинг матбуот котибаси Кира Ярмиш у тузалиши биланоқ Россияга қайтмоқчи эканини тасдиқлади.

“Россияга қайтишдан бошқа вариантлар ҳақида ўйлаб ҳам кўрилмади” деб ёзди Ярмиш Твиттерда.

Рус ҳукумати Навальнийнинг заҳарланиши бўйича Ғарб давлатларининг айбловлари асоссиз эканлигини айтиб, уларни рад этиб келмоқда. 15 сентябрда Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Москва Навальний бўйича вазиятни ойдинлаштиришга тайёр эканини, лекин, бундан олдин германиялик шифокорлардан унинг аҳволи ҳақида маълумотларни олиши кераклигини таъкидлади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг