Зуҳрада ҳаёт бўлиши мумкинми?

0
326
Зуҳра сайёрасида ҳаёт борми?/ фото: JAXA/ISAS/AKATSUKI PROJECT TEAM

Астрономлар Зуҳра (Венера) сайёрасида ҳаёт асари борлиги мумкинлигини назардан соқит қилишмаяати.

Олимларга кўра, Зуҳра юзасидаги булутларида тирик организмлар сузиб юрган бўлишининг фавқулодда эҳтимоли бор.

Улар Зуҳра атмосферасида аниқлаган газ ана шундай фаразларга етаклади.

Аммо бу газнинг қаердан келганини ҳозирча изоҳлай олишмаяпти.

Бу газ фосфин бўлиб, у битта фосфор ва учта водород атомидан иборат молекуладир.

Ерда фосфин тириклик билан, пингвин каби жонзотлар ошқозонида яшовчи микроблар ва ботқоқлик каби кислородга тақчил муҳит билан чамбарчас боғлиқ.

Тўғри, бу газни сунъий тарзда ишлаб чиқариш мумкин, аммо Зуҳрада заводлар ҳам, пенгвинлар ҳам аниқ йўқ.

Сайёра юзасидан 50 километр баландликда бу газ қандай пайдо бўлган?

Британиянинг Кардифф университетидан профессор Жейн Гривес ва унинг ҳамкасбларини айни шу савол ўйлантирмоқда.

Улар Зуҳрадаги фосфинни кузатишлари ва унинг манбаси биологик эмас, балки табиий бўлиши мумкинлигини кўрсатиш учун ўтказган ўз тадқиқотларини Nature Astronomy журналида эълон қилдилар.

Аммо тадқиқотчилар Би-би-сининг «Тунги осмон» дастурида айтганларидек, улар ҳозир бу борада боши берк кўчада қолишмоқда.

Зуҳра ҳақида билганларимиз, у ердаги муҳитни ҳисобга олсак, ҳозиргача ҳеч ким фосфиннинг ва унинг аниқланган миқдорининг юзага келиш йўлини тасвирлаб бера олмаяпти.

Бу эса унинг манбаси ҳаёт бўлиши мумкинлиги ҳақидаги фаразни ўйлаб кўришга имкон беради.

«Бутун профессионал фаолиятим мобайнида коинотнинг турли пучмоқларидан ҳаёт изларини излашга қизиқдим. Умуман ҳаёт мавжудлиги эҳтимоли борлигидан ҳайратим чексиз, – дейди профессор Гривес.

«Аммо нимани эътибордан четда қолдирганимизни бизга эслатиб туришларини ростдан ҳам истаймиз. Бизнинг мақоламиз ҳам, тўплаган маълумотларимиз ҳам ҳамма учун очиқ. Илм фан ана шундай ишлайди.»

Тадқиқотчилар нимани аниқлаган?
Профессор Гривес ва унинг жамоаси Ҳавайида жойлашган Жеймс Клерк Максвелл телескопи ёрдамида Зуҳрада фосфин борлигини биринчи бўлиб аниқлади.

Сўнг Чилидаги Атакама саҳросида жойлашган катта миллиметр/субмиллиметр телескоплар тўплами ёрдамида бу яна бир бор тасдиқланди.

Фосфиннинг ўзига хос «ютилиш чизиғи» мавжуд бўлиб, бу радиотелескоплар 1 мм тўлқин узунлигини сеза олади. Бу газ сайёра сиртидан 50-60 км баландликда, унинг ўрта кенгликдаги қисмида учрайди.

Концентрацияси жуда кичик – ҳар бир миллиард атмосфера молекуласининг 10-20 қисми – аммо шунда ҳам кўп ҳисобланади.

Фосфин молекуласи
Фосфин молекуласи битта фосфор ва учта водород атомидан иборат / фото: ESO/M.KORNMESSER/L.CALCADA/NASA

Бу нега муҳим?

Қуёш тизимидадаги сайёралардан ҳаёт асари эҳтимоли кўзда тутилганда, Зуҳра бу рўйхатда юқори ўринда турмайди.

Ерга қиёслаганда, ушбу сайёра – жаҳаннамнинг нақ ўзи.

Унинг атмосфераси 96% карбонат ангидриддан иборат, ўта кучли иссиқхона ҳолати ҳукмрон.

Сайёра сиртидаги ҳароратни қизиган тандирдек деса бўлади: 400С даражадан ошади.

Сайёрага қўндирилган космик зондлар бир неча дақиқа дош беролган, холос.

Зуҳра юзасидан 50 км баландласангиз, илиқ ҳарорат бошланади.

Агар Зуҳрада ҳаёт бўлса ҳам, уни айни шу жойдан, яъни камида 50 км баландликдан излашимиз мумкин.

Шубҳаланиш керакми?

Зуҳра сайёраси
Зуҳра ҳаёт имконсиз бўлган жаҳаннамсифат сайёра, деб айтилади./ фото: DETLEV VAN RAVENSWAAY/SPL

Зуҳра булутлари.

Улар жуда қалин ва ҳатто 95%гача олтингугурт кислотасидан иборат.

Бу эса Ердаги жонзотларни ёки ҳаёт асарини ташкил этувчи ҳужайрали тузилмалар учун ҳалокатлидир.

Массачусетс Технология Институтидан доктор Уильям Бейнс тадқиқотчилар жамоасидаги биохимик.

У Зуҳрада учраши мумкин бўлган турли молекула бирикмалартни ўрганган.

Доктор Бейнс вулқонлар, чақмоқ ва ҳатто метеоритлар фосфиннинг вужудга келишида бирор роль ўйнаган ёки ўйнамаганини тадқиқ қилган.

Олимнинг айтишича, у ўрганган барча кимёвий реакциялар Зуҳрада аниқланган миқдордаги фосфинни вужудга келтириш учун кучсизлик қилади.

Унинг ишонишича, олтингугурт кислотасида яшаб қолиш учун Зуҳрадаги ҳаво микроблари ёки қандайдир номаълум, мутлақо фарқли биокимёвий хусусиятга эга бўлиши лозим, ёки ўзига хос зирҳга (ҳимоя қопламасига) эга бўлиши керак.

«Принципиал жиҳатдан олганда, сувсевар тириклик олтингугурт кислотаси томчиси ичидаги ўзининг ҳимояловчи қобиғи ичидагина яшаши мумкин» – дейди у «Тунги осмон»даги чиқишида.

«Биз бу ўринда ўзини тефлондан ҳам мустаҳкамроқ нима биландир ўраб олган бактерия ҳақида гапиряпмиз. Аммо улар қандай озиқланади? Улар газни қандай алмашади? Буниси ҳақиқий жумбоқ».

Зуҳра суратлари
Совет фазо қурилмалари Зуҳра юзасидан ушбу суратларни Ерга юборишга улгурган, холос.

Реакция қандай бўлди?

Эҳтиёткорлик ва қизиқиш.

Тадқиқотчилар Зуҳрада ҳаёт топганини даъво қилаётгани йўқ.

Олимлар фосфиннинг вужудга келишида роль ўйновчи абиотик ва геологик кимёвий йўлларни аниқлашлари ва шу аснода бу ғоя ҳам янада чуқурроқ ўрганилиши керак.

Оксфорд университетидан доктор Коулин Уилсон Европа Фазо Агентлигининг Venus Express зонди (2006-2014) лойиҳасида ишлаган.

У профессор Гривеснинг кузатувлари мазкур сайёрани ўрганишда янги тўлқинга туртки бериши мумкин дейди.

«Ҳатто фосфиннинг топилиши шунчаки спектроскопик маълумотларни нотўғри тушуниш оқибати бўлганда ҳам – бундай бўлади деб ўйламайман – бу жуда қизиқ ва янги кашфиётларга йўл очади. Зуҳра атмосферасида ҳаёт бўлиши эҳтимолдан жуда узоқ. Менимча, фосфиннинг атмосферада пайдо бўлишининг кимёвий сабабларини топамиз, бу тадқиқотлар орқали эса Зуҳра ҳақида кўпроқ нарсани билиб оламиз» – дейди у Би-би-си билан суҳбатда.

Вестминстер университетидан профессонр Льюис Дартнел ҳам бу борада эҳтиёткор фикр юритади.

Астробиолог тадқиқотчи Ердан ташқаридаги ҳаёт эҳтимолларини ўрганади.

Унинг ўйлашича, аслида, Марс (Миррих), Юпитер (Муштарий) ва Сатурн (Зуҳал) сайёраларининг ойлари ҳаётни излаш учун яхшироқ жойлардир.

«Агар тириклик Зуҳрадаги баланд булутларда бўлса, бу жуда катта янгилик. Чунки бу ҳаёт галактика бўйлаб кенг тарқалганига далолат қилади. Балки ҳаёт вужудга келиши учун Ер каби сайёра бўлиши шартмасдир. Балки у Сомон Йўли бўйлаб жаҳаннамсифат Зуҳра каби бошқа сайёраларда ҳам бордир.»

Аниқ жавоб топиш мумкинми?

Тефлон қопламали пуфаклар
Тефлон қопланган пуфаклар билан Зуҳра юзасини ўрганиш эҳтимоли айтилади./ фото: NASA-JPL/CALTECH

Зуҳра атмосферасига махсус зонд юбориш орқали бирон жавоб топса бўлади.

АҚШ фазо агентлиги – НАСА олимлардан 2030 йилларда юборилажак байроқдор миссия лойиҳасини ишлаб чиқишни сўрамоқда.

Байроқдорлар НАСАнинг энг катта, энг қиммат лойиҳаларидан саналади.

Ушбу лойиҳага кўра, Зуҳра булутлари бўйлаб сузадиган аэробот – ускуналар ўрнатилган пуфак ғояси илгари сурилган.

«Руслар Вега пуфаги билан буни қилиб кўришган (1985), – дейди тадқиқот жамоаси аъзоси профессор Сара Сигер.

«У олтингугурт кислотасидан ҳимоялаш учун тефлон билан қопланган эди ва бир неча кун сузиб, ўлчовларни олган.»

«Биз ҳам бориб, жойида ўрганишларни қилишимиз мумкин, албатта. Биз томчиларни концентрациялаб, уларнинг хусусиятини аниқлашимиз, ҳатто микроскоп ҳам олиб бориб, уларнинг таркибида ҳаёт асарини ҳам қидиришимиз мумкин.»

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг