Қилган ишлари «яхши ният» билан қилинган лекин ноқонуний бўлган

0
209
Фото: www.post-gazette.com

Пенсилвания штати губернатори коронавирус туфайли бизнеслар вақтинчалик ёпилиши ва одамлар йиғилишига тақиқ тўғрисидаги буйруқлари конституцияга зидлиги бугун эълон қилинди. Федерал суд қарорига кўра, Пенсилвания штати губернатори қилган ишлари «яхши ният» билан қилинган лекин ноқонуний бўлган.

66 варақли суд ҳужжатида шундай жумлалар ҳам бор: «Яхши ниятлар асосида ва мақтовга сазовор бўлган ҳаракатлар, ҳукуматнинг конституциявий эркинликларни чеклайдиган ҳаракатлари учун етарли эмас» (“Good intentions toward a laudable end are not enough to uphold governmental action against a constitutional challenge”)

Яна бир қизиқ жумла: “Фавқулодда вазиятда, ҳаттоки ҳушёр жамоатчилик ҳам конституциявий эркинликларини ҳимоя қилинишига аҳамиятсиз бўлиб қолиши мумкин, лекин бериб юборилса, ўша эркинликларни қайтариб олиш қийин бўлади. Бу чекловлар — фавқулодда вазият шароитида мақсадга мувофиқ бўлсада, энг катта хавф тугаганидан кейин ҳам давом этиши мумкин.“(“In an emergency, even a vigilant public many let down its guard over its constitutional liberties only to find that liberties, once relinquished, are hard to recoup and that restrictions – while expedient in the face of an emergency situation – may persist long after immediate danger has passed”)

Тушунишим бўйича, судни қўрқитаётган нарса, конституциявий эркинликлар жуда яхши ният билан ҳам чекланса, келажакда жамоатчилик ўша эркинликларни қайтиб олиши қийин бўлади, ва шу учун ҳам, губернатор қилган ишни суд тўғри, ўринли, «мақтовга сазовор», «мақсадга мувофиқ» деб билса ҳам қонунга зид эканлигини таъкидламоқда. Қонунан эса, судга ёқмаган жиҳати, қайси бизнеслар очиқ ёки ёпиқ бўлиши «адолатли» ва ўлчанадиган даражада белгиланмаганлиги ҳам судни шубҳалантирди.

Хуллас, маскани жамоат жойларида тақишга буюриш ноқонуний деб топилмади, бизнесларни ҳукумат қарори билан ёпишни ноқонуний деб топишди. Бизнесни ёпиш, ҳатто вақтинча, ҳатто пандемия шароитида ҳам жуда муҳим конституцион эркинлик бўлгани учун суд шундай қарор қилди.

Яна бир ноқонуний қарор деб, суд, ташқарида 250 киши, ичкарида эса 25 кишидан кўпроқ одам йиғилмаслигини деб топди. Суднинг фикрича, йиғилишга ҳаққ – бу муқаддас нарса, пандемия шароитида ҳам, вақтинчалик ҳам буни ҳукуматга чеклаш кучини бериш хавфли эканлигини таъкидлади.

Катта эҳтимол билан, бу қарор аппеляция қилинади. Чунки АҚШни деярли барча штат ҳукуматлари шунга ўхшаш қарорлар қилишган. Бу прецедентни қандай ривожланишини энди кузатамиз.

Менга қизиқлиги, шундай нарса ҳақида икки кун олдин ёзган эдим. Яъни ривожланган демократияларида, қарорларни қабул қилувчилар анча чегараланган майдонда ҳаракат қила оладилар. Ҳатто асрда бир бўладиган пандемияда ҳам, ҳукумат хоҳлаган қарорларни қабул қила олмаслигини билади. АҚШ ҳақида янгиликларда ўқиганимизда, шуни ёддан чиқармаслигимиз керак.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг