Покистон раҳбари жинсий зўравонлик қилганларни ахта қилишни таклиф қилди

0
229
Фото: REUTERS/Lim Huey Teng

Ўтган ҳафтада Покистонда бир аёл кўчада зўрланганди. Бу ҳолат бутун мамлакат бўйлаб норозиликларни келтириб чиқарди. Покистон Бош Вазири Имрон Хон 14 сентябрда бу ҳолат бўйича муносабат билдириб, жинсий зўравонликларни амалга оширувчиларга нисбатан ахта қилиш жазосини қўллашни ёки уларни омма олдида қатл қилишни таклиф қилди.

Ўтган ҳафтада Лаҳорга яқин бўлган автомагистралда машина ҳайдаб кетаётган икки фарзандли аёлни икки эркак машинадан судраб туширишган ва уни зўрлашган. Ушбу жиноятчиларнинг бири душанба куни полиция томонидан қўлга олинди. Иккинчи шахсни қидирув ишлари давом этмоқда.

Мазкур ҳолат бутун мамлакат бўйлаб намойишларни юзага келтирди. Покистонликлар амалдорларнинг истеъфосини ва зўравонларнинг омма олдида осилишини талаб қилишди.

Имрон Хоннинг фикрига кўра, жиноятчилар омма олдида осилиши керак. Лекин, расмийлар бу жазонинг амалга оширилиши Покистонга Европа Иттифоқи томонидан берилган имтиёзли савдо мақомини хавф остига қўйиши мумкинлигини айтишган. Шундан кейин Покистон раҳбари жинсий зўравонларни кимёвий йўл билан ахта қилиш жазосини ҳам ўйлаб кўраётганини маълум қилди.

“Қотилликнинг биринчи, иккинчи ва учинчи даражалари бўлгани каби жинсий зўравонлик ҳам шу тарзда даражаларга бўлиниши керак. Номусга тегишнинг биринчи даражасини содир этганларни ахта қилиб, уларни бундай ишни кейинги сафар амалга оширолмайдиган қилиш керак” дейди Имрон Хон.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг