Фаластинлик оилани ўлдирган исроилликка умрбод қамоқ жазоси берилди

0
219
Фото: Reuters

14 сентябрь душанба куни Исроилнинг Лод тумани суди яҳудий экстремистни айбдор деб топиб, унга учта ҳолатда умрбод қамоқ жазоси тайинланганини маълум қилди. Ушбу шахс 2015 йилда фаластинликлар яшайдиган уйга ўт қўйиб юборган. Натижада, уй ичкарисида бўлган тўрт кишидан учтаси ҳалок бўлган.

Лод тумани суди Ғарбий Соҳилда яшаган яҳудий Амирам Бен-Улиелни 18 ойлик гўдак Али Давабшеҳни уйга ўт қўйиш орқали ўлдирганликда айбдор деб топди. Алининг отаси Саад ва онаси Риҳам ушбу ёнғинда олган жароҳатлари туфайли кейинчалик вафот этишди. Ушбу жиноятдан фақатгина Алининг 4 ёшли акаси Аҳмад тирик чиққан.

Судя Бен-Улиелнинг ҳаракатлари пухта ўйланган режалар асосида амалга оширилганини, жиноятчи радикал қарашларга эга бўлгани ва ирқчи бўлганини айтди. Шунингдек, суд томонидан Бен-Улиелга ўқилган ҳукм қонунларда белгиланган энг оғир жазога яқин экани ҳам таъкидланди.

“Суднинг қарори менга нима беради? Унинг Аҳмадга қандай фойдаси бор. Қарор Аҳмадга ҳеч нарсани қайтариб беролмайди” дейди Аҳмад ва Алининг бобоси Ҳусайн Давабшеҳ.

Мазкур жиноят содир этилган 2015 йилда босиб олинган Ғарбий Соҳилда яҳудий экстеримистлари томонидан фаластинликларга ҳужумлар авж олганди. Ғарбий Соҳилдаги Дума қишлоғида юз берган ушбу ҳолат эса кўпчиликнинг эътиборини тортди ва Исроил сиёсий фигуралари томонидан қораланди.

Шунга қарамай, танқидчиларнинг сўзларига кўра, камроқ одамнинг ўлимига олиб келган жиноятлар, масалан, масжидлар ва чековлардаги портлашларни уюштирган шахслар кўп йиллардан бери жазосиз қолмоқда.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг