Эронда коронавирусга чалинганлар сони 400 мингдан ошиб кетди

0
232
Фото: AFP

13 сентябрm якшанба куни Эронда яна 2089 кишининг коронавирусга чалингани ҳақида хабар берилди ва бу билан мамлакатда CОVID-19 ни юқтириб олганларнинг расмий сони 402 029 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот котиби Сима Садат Ларининг маълум қилишича, якшанба кунига келиб Эронда вирус қурбонлари сони 23 157 нафарга етди. Бу ерда ўтган 24 соат ичида яна 128 киши CОVID-19 дан вафот этган.

Ўрта Шарқда коронавирусдан энг кўп азият чекаётган давлатлардан бири бўлган Эронда ҳозиргача беморларнинг 346 242 нафари тузалган. Айни пайтда 32 630 киши мазкур касалликдан даволанмоқда. Эрон касалланганлар сони бўйича дунёда ўн иккинчи ўринда турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг