“Сен каламушсан”: Белоруссияда Лукашенкога қарши бўлиб ўтган намойишларда 100 минг киши қатнашди

0
265
Фото: Tut.By via REUTERS

13 сентябрда Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида президент Александр Лукашенкога қарши уюштирилаётган намойишларнинг энг каттаси бўлиб ўтди. Якшанба кунги намойишларда камида 100 минг киши қатнашган.

Мазкур намойишда белоруслар Минск кўчаларидан тўпланиб келиб, ҳукумат бинолари жойлашган кварталга юриш қилишди. Улар “Белоруссияга узоқ умр” деб ўз ватанларини шарафладилар ва “Сен каламушсан” дея Лукашенкони ҳақоратладилар. Намойишчилар қалқонлар билан йўлни тўсиб қўйган полициячиларни “фашистлар” деб атадилар. Полициянинг хабар беришича, 13 сентябрдаги намойишларда Минскда 250 га яқин одам ҳибсга олинди.

“Биз бу намойишлар орқали энди Лукашенко мамлакатни бошқармаслигини, у белоруслар номидан гапира олмаслгини кўрсатишимиз шарт” дейди намойишчилардан бири 35 ёшли Геннади. У ўзининг фамилиясини ошкор қилишни истамаган.

Белоруссияда 9 август куни президентлик сайловлари бўлиб ўтган ва унда мамлакатни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко яна ғолиб бўлганди. Лукашенконинг рақиблари сайловда ғирромлик ишлатилганини айтишди. Шундан кейин белорус халқи Лукашенконинг истеъфосини талаб қилиб намойишларга чиқишни бошлашди. Аммо, Лукашенко бу даъволарни рад этиб, ушбу намойишларнинг орқасида ташқи кучлар турганини таъкидлаган.

Мана бир ойдан кўпроқ вақт ўтибдики бундай намойишлар тўхтагани йўқ. Намойишчилар сайловда аслида Лукашенконининг асосий мухолифи бўлган Светлана Тихановская ютганини таъкидлашмоқда.

Тихановскаянинг ўзи эса хавфсизлигини ўйлаб Белоруссияни тарк этди ва айни пайтда Литвадан туриб халққа видеомурожаатлар йўлламоқда. Шунингдек, намойишлар бошланганидан кейин Лукашенконинг бошқа мухолифлари ҳам ё қамоққа олинди ёки бўлмасам мамлакатдан чиқиб кетди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг