Исроилда уч ҳафталик карантин эълон қилинди

0
141
Фото: REUTERS/Ronen Zvulun

Исроилда коронавируснинг иккинчи тўлқини авж ола бошлади. Шунинг учун 18 сентябрдан бошлаб бутун мамлакат бўйлаб уч ҳафталик карантин бошланади. Бу ҳақда Исроил Бош Вазири Беньямин Нетаньяху 13 сентябрда хабар қилди.

Исроилликлар карантин даврида уйларида қолишларига тўғри келади. Лекин, чекланган миқдордаги ишларга рухсат берилади ва яҳудийлар иш жойларига бориб келишлари мумкин бўлади. Мактаблар ва савдо марказлари ёпилади. Супермаркет ва дорихоналар фаолиятини давом эттиради. Уй ичкарисида 10 кишидан, кўчада эса 20 кишидан кўп бўлиб тўпланишга рухсат берилмайди.

“Мен бу чекловлар барчамизга жиддий зарар етказишини тушунаман. Бу йил биз одатланганимиздек байрам бўлмайди. Ва албатта, биз бу байрамни катта оиламиз билан нишонлай олмаймиз” дейди Беньямин Нетаньяху янги чекловлар байрам арафасида жорий қилинаётганини айтар экан.

Исроил Молия вазири ушбу карантин чекловлари ўзи шундоқ ҳам вирус туфайли турғунлик ҳолатига тушиб қолган мамлакат иқтисодиа 1,88 миллиард АҚШ доллари миқдорида зарар келтиришини маълум қилган.

 

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг