Бразилиядаги штатлардан бири Россиянинг коронавирусга қарши вакцинаси синовларини ўз ҳудудида ўтказишга рози бўлди

0
164
Фото: Reuters

Бразилиянинг Баҳиа штати Россиянинг “Спутник В” номли коронавирусга қарши вакцинасининг сўнгги учинчи босқич синовларини ўз ҳудудида ўтказиш бўйича шартнома имзолади. Шунингдек, ушбу штат мазкур вакцинадан 50 миллион дозада сотиб олишни режалаштирмоқда.

Русларнинг CОVID-19 га қарши вакцинаси Москвадаги Гамелия институти томонидан ишлаб чиқилаётган бўлиб, Россия ўтган ойда Бразилиянинг бошқа бир штати Парана билан ҳам вакцина синовларини ўтказиш ва уни мазкур ҳудудда ишлаб чиқариш бўйича келишувга эришганди.

Баҳиа CОVID-19 га қарши вакцинани ўзи учун ўзи сотиб олишга муваффақ бўлаётган Бразилиянинг бир неча штатлардан биридир. Бу мамлакатдаги баъзи штатларнинг марказий ҳукуматнинг эпидемияга қарши ҳаракатларига ишончлари сўнган. Руслар Баҳиага вакцинани ноябрь ойида етказиб беришни режалаштиришмоқда.

Россия ўтган ойда ўзининг “Спутник В” вакцинаси дунёда коронавирусга қарши рўйхатга олинган илк вакцина эканини айтиб, уни мақтаганди. Лекин, бу вакцина ҳам ҳали синовларнинг учинчи босқичидан ўтмаган. Вакцина яратишда учинчи босқич синовлари катта миқёсли бўлиб, унда минглаб одамлар қатнашади. Россияда “Спутник В” нинг охирги босқичдаги синовларида 40 минг киши узоқроқ муддатлик текширувларда қатнашади.

Айни пайтда Бразилия коронавирусга чалинганлар бўйича дунёда АҚШ ва Ҳиндистондан кейин учинчи ўринда турибди.Бу мамлакатда касалланганлар 4 миллиондан ошиб кетган.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг