Германия Навальнийнинг заҳарланиш ишини текширмоқчи

0
219
Фото: REUTERS/Shamil Zhumatov

11 сентябрь куни Берлиндаги прокурорлар россиялик сиёсатчи Александр Навальнийнинг заҳарланишини ўрганмоқчиликларини ва топилган маълумотларни Москвага беришларини айтишди. Немислар қидирув-суриштирув ишларини бошлашлари учун Навальнийнинг ўзи бунга розилик бериши керак.

Аввалроқ, немис ҳукумати мазкур заҳарланиш жиноятини текширмаслигини, чунки бу жиноят Россия ҳудудида содир этилганини таъкидлашганди. Германия расмийлари Россияни Навалнийни заҳарлашда айблаб, ундан бу жиноятни тушинтириб беришни талаб қилди. Германиялик шифокорлар Навальнийнинг ишлатилиши тақиқланган «Новичок» номли модда билан заҳарланганини тасдиқлашган.

Лекин, 11 сентябрь куни Россия ҳукумати Навальнийнинг заҳарланганига ҳеч қандай асос йўқлигини айтиб, Германиянинг текширувлар бўйича талабини қондириш учун Берлинга терговчиларни юборишини маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путиннинг ашаддий мухолифи бўлган Алексей Навальний ўтган ойда Сибирдан Москвага учиб кетаётганда оғир аҳволга тушиб, шифохонага ётқизилганди. Шундан кейин уни Германияга олиб келишди. Айни пайтда Навальний кома ҳолатидан чиққан ва тўлиқ ўзига келган.

Навальний Германиянинг текширувлар ўтказиш ва унинг натижаларини Россияга беришига рози бўлиши эҳтимолдан йироқ. Навалнийнинг тарафдорлари унинг заҳарланиши суиқасд деб баҳоламоқдалар.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг