Яна бир араб давлати Исроил билан дипломатик алоқаларни тикламоқда

0
198
Фото: Bahrain News Agency/Handout via Reuters

Баҳрайн ва Исроил давлатлари ўзаро дипломатик алоқаларни тўлиқ тиклашга рози бўлишди ,дея хабар берди АҚШ президенти Дональд Трамп 11 сентябрь жума куни. Трамп буни “тарихий ҳодиса” деб атади.

Трамп жума куни Исроил Бош Вазири Беньямин Нетаньяху ва Баҳрайн Қироли Ҳамад бин Иса Ал Ҳалифа билан телефон орқали суҳбат олиб борган. Шундан кейин бу уч мамлакат ўртасида қўшма келишувга эришилгани маълум қилинди.

“Бу Ўрта Шарқда тинчлик ўрнатиш учун бўлган тарихий ҳодисадир” дейилади баёнотда.

Ўтган ойда Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўртасида ҳам шунга ўхшаш келишувга эришилганди. Баҳрайн Исроил билан алоқаларни тиклаётган иккинчи араб мамлакати бўлди. Энди Баҳрайн Исроил ва БААнинг 15 сентябрда Оқ Уйда битим имзолаш маросимига қўшилади.

“Бу ҳодиса шу қадар тез фурсатда содир бўлади деб ўйламагандим” дейди Дональд Трамп Исроил ва Баҳрайн ўртасидаги шартнома ҳақида гапирар экан.

Исроил билан узоқ муддатдан бери жиққамушт бўлиб келаётган бошқа бир араб мамлакати Фаластин эса ўзининг ерларини ҳарбий куч ишлатиб эгалламоқчи бўлаётган Исроил билан алоқаларни тиклаётган араб давлатларини танқид қилмоқда. Фаластин Исроил билан тузилаётган бундай келишувлар ҳозирги ҳолатга салбий таъсир кўрсатишини айтди.

Фаластин озодлик ташкилоти жума куни Баҳрайн ва Исроил ўртасидаги битимни “Фаластинга яна хоинларча пичоқ уриш” деб атади.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг