CОVID-19: Францияда янги касалланиш ҳолатлари рекорд даражада кўпаймоқда

0
1036
Фото: REUTERS/Eric Gaillard

Францияда 10 сентябрь куни деярли 10 минг кишига CОVID-19 ташхиси қўйилди. Бу Францияда коронавирус пандемияси бошланганидан бери кунлик қайд этилган касалланишлар бўйича энг юқори кўрсаткич бўлди.

Бундан бир кун аввал Франция вазирлар маҳкамасида бўлиб ўтган йиғилишда мамлакатда мазкур касалликнинг тарқалишига чек қўйиш учун янги,ҳудудий чекловлар ўрнатилиши ҳақида гап борганди.

Соғлиқни сақлаш расмийларининг хабар қилишича, пайшанба куни Францияда 9843 кишининг коронавирусга чалингани аниқланди. Мамлакатда сентябрь ойининг бошидан бери янги касалланганлар ўртача 7292 кишини ташкил қилмоқда. Бу кўрсаткич август ойида 3003 киши эди.

Айни пайтда Францияда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 353 944 кишини ташкил қилмоқда. Шунингдек, CОVID-19 қурбонлари пайшанба куни яна 19 кишига кўпайиб, умумий ҳисобда 30 813 нафарга етган.

Франция коронавирусга чалинганлар бўйича дунёда ўн тўртинчи ўринда, ундан вафот этганлар бўйича эса еттинчи ўринда турибди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг