Афғонистонда тинчлик ўрнатиш бўйича музокаралар 12 сентябрда бошланади

0
215
Фото: AP

Узоқ вақтдан бери ортга суриб келинаётган Афғонистон ҳукумати ва Толибон ўртасида тинчлик музокаралари 12 сентябрь шанба куни Қатарда бошланади. Бу ҳақда афғон ҳукумати ва Толибон 10 сентябрда хабар берди.

“Афғонистон ислом амирлиги ҳукумат билан бўладиган музокараларга тайёр эканлигини эълон қилади. Бу музокаралар 12 сентябрь куни Қатарда ўтказилади” дейилади Толибон берган баёнотда.

Афғонистон президенти саройи берган хабарга кўра, ҳукумат томонидан танлаб олинган вакиллар мазкур музокарада қатнашиш учун жума куни Доҳага жўнаб кетишади.

Қатар Ташқи ишлар вазирлиги ҳам Толибон ва Афғонистон ҳукумати ўртасидаги тинчлик музокаралар 12 сентябрь куни бошланишини тасдиқлаган.

Мазкур музокаралар аслида шу йилнинг март ойида бошланиши режалаштирилганди. Лекин, Толибон ва афғон ҳукумати ўртасидаги маҳбуслар алмашинуви кечиккани сабаб ушбу учрашув ҳам ортга сурилиб келинаётганди.

Манба

Матнда хатоликни кўрсангиз, уни белгилаб Ctrl+Enter ни босинг.

Фикр матни

Илтимос, изоҳингизни киритинг!
Илтимос, исмингизни бу ерга киритинг